Кеча Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан лойиҳа муҳокамаси бўлиб ўтди.
Зомин тумани ҳокимлигида ташкил этилган муҳокама ва тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева, Сенаторлар Нусрат Пардаев ва Рисқул Сидиқовлар иштирок этдилар.
Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Ўрозалиева конституцияга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Конституциявий комиссия аъзоси, сенатор Н. Пардаев конституциянинг айрим боб ва моддаларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларга билдирилаётган муносабат, аҳоли вакиллари томонидан киритилаётган таклифлар, Конституциявий комиссия ишчи гурухининг вазифалари хусусида алоҳида тўхталди.
Тарғибот тадбирида сенатор Р. Сидиков маъруза қилиб, ҳаётий мисоллар билан талаб этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг долзарблиги, аҳоли талаб ва истаклари нечоғлиқ зарурлиги ҳақида сўзлади.
Тадбирда Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши котибияти мудири М. Ғоибназаров, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича маҳаллалар раис ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, ташкилот ва муассасалар раҳбпрлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати