Кеча 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини битирган ёшлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
2-сектор раҳбари, Зомин тумани прокурори Хамидулла Абдуллаев учрашувда сектор худудидаги умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган битирувчиларга мукофотларни тантанали равишда топширди.
Шунингдек, сектор раҳбари ҳудуддаги "Юксалиш" маҳалласи волейболчи қизларининг эришган натижаларига алоҳида тўхталиб, спортсевар қизлар жамоаси волейбол бўйича Республика мусобақасида фахрли 2-ўринни эгаллагани билан табриклаб, жамоа ва мураббийлар штабига қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.
Прокурор ва ёшлар учрашувида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва уларни қийнаётган муаммолар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати