Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербининг 30 йиллиги муносабати билан диёримизнинг барча жойларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда. Давлат рамзлари она Ватан каби азиз ва муқаддас. Уларда халқнинг тарихи, бугунги ва келажаги ўз ифодасини топган. Рамзлар ва тимсоллар ҳамма вақт ҳам миллий воситалар ҳисобланиб келган. Улар халқнинг тарихи, руҳияти, анъаналари билан чамбарчас боғлиқ.
Жиззах вилояти Зомин туман ахборот-кутубхона маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30-йиллиги муносабати билан "Давлат герби-ифтихор рамзи" мавзусида "Зомин" болалар оромгоҳида давра суҳбати ўтказилди.
Давлатимиз гербининг қанотларини кенг очган озодлик, тинчлик рамзи Ҳумо қуши мисолида юртимиз юксакларга парвоз этаётгани акс этган бўлса, чаноқларида пахталари очилган ғўза ва буғдой бошоқлари орқали тупроғимизнинг қанчалик унумдор эканлиги тасвирланган. Давлатимиз рамзлари ўзбек халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотирасини ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Болалар билан давра суҳбати қизиқарли ва мазмунли ўтди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати