Кеча тумандаги "Ёшлар маркази"нинг катта мажлислар зали ҳарбийлар йигитлик бурчини ўтаётган аскар ва зобитлар билан тўлди.
Бу ерда машхур "Қахқаха" гурухи аъзолари Зомин туманидаги чегара қўшинларига қарашли харбий қисм харбийлари ва уларнинг оила аъзолари учун концерт дастурини намойиш этдилар.
Концерт дастури асносида бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташриф буюрган харбийлар ҳам фаол иштирок этишди.
Айниқса, аскар ва зобитларнинг оилалари, кичкинтой фарзандлари мазкур дастурни мириқиб томоша қилишди.
Концерт барча йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати