Жорий йилнинг 14 июль куни 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан 2008-2009 йиллрда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Жиззах вилояти чемпионати бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, беллашувлар Зомин туманида бўлиб ўтиши белгиланган.
Мусобақа Зомин тумани Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат-саломатлик техникуми спорт зали ўтказилиб, унда туманлардан 10 дан ортиқ жамоа иштирок этиши белгиланган.
Туманимизнинг спортсевар барча ёшларини мусобақага таклиф қилиб қоламиз.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати