Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларлар билан яқиндан фаол иш олиб бориш орқали уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш вазифалари белгилаб берилган.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг июль ойининг биринчи ярми давомида Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг раиси Ш.Шамшиев, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси Дж.Эсанов, Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Бегматов, Зомин тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова ҳамда тумандаги ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда туман ҳудудида истиқомад қилувчи “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган I ва II гуруҳ ногиронлиги бор хотин-қизлар билан маҳаллалар кесимида сайёр учрашувлар ўтказилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, муаммоларини бартараф этиш ва удларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдан иборат.
Учрашувлар давомида хотин-қизларга турли масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, уларни қийнаб келаётган муаммолари эшитилди. Судьялар томонидан ҳар бир муаммоларга атрофлича ёндошилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Зомин туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими