Бугунги кунда телевидение-радио, интернет тармоқлари ва босма оммавий ахборот воситаларида қайта ва қайта фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик, турли қаллобларнинг алдовига учмаслик, асосийси, пора олиш ва бериш жараёнида ҳар икки томоннинг ҳам жиноятчига айланиб қолиши ҳақида бонг урилаётган бўлса-да, баъзи “учар”лар пайтдан фойдаланиб қолишга, алдов йўли билан ўзганинг катта миқдордаги моддий маблағини қўлга киритишга уринишлари учрамоқда.
Ана шундай ҳолатлардан бирида учар фирибгарнинг режаларини бузиб, унга нисбатан жазо тайинланиши таъминланишига эришилди. Чунончи, Департаментнинг Зомин туман бўлими, ДХХ, ИИБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда фуқаро В. Қ.нинг аризаси юзасидан 2022 йил 9 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳридаги “ЁДЖУ” номли техника университети 1-курс талабаси М. М. исм-шарифли фуқаро В.Қ.ни танишлари орқали Тошкент шаҳридаги “ЁДЖУ” номли техника университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига талаб қилинган 2000 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий даллилар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Зомин тумани судининг хукмига кўра, М.М.га иш ҳақининг 10 фоизини ушлаб қолинган ҳолда 2 йилу 2 ой аҳлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди.