Зомин туман маънавий-маърифий ишлар ва давлат тилида иш юритиш масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси М.Файзуллаева тумандаги ташкилот ва идорлар томонидан давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан мониторинг ишларини олиб борди.
Ўрганиш туман Мудофаа ишлари бўлими, Қишлоқ хўжалиги ҳамда туман Қурилиш бўлимида олиб борилди.
Ўрганишлар давомида ташкилотларнинг кундалик фаолиятида давлат тилидан тўғри ва тўлиқ фойдаланиш, иш юритиш ҳужжатлари ва турли бланкаларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказишни босқичма-босқич таъминлаш ҳолатлари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида мавжуд камчиликлар ўз вақтида бартараф этилди.