Куни кеча Зомин туман прокурори, туман 2-сектор раҳбари Х.Абдуллаев томонидан сектор ҳудудидаги Қўштол МФЙда фуқаролар, ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда туман прокуратураси вакиллари, ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари, фуқаролар иштирок этди.
Қабул давомида сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар, ёшлар масала, бандлик, соғликни сақлаш, моддий ёрдам, хамда уларни қийнаетган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, қабул давомида маҳалла марказида ҳудудда фаолият кўрсатаётган ҳунарман ва тадбиркор хотин-қизларнинг тайёр маҳсулотлари кўргазмаси, туман маданият бўлими томонидан концерт дастури, маҳалла нуронийлари ўртасида шахмат мусобақалри ташкил этилди.