Бугун эрта тонгдан Зомин тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида тонги бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Дастлаб спортчи хотинчи-қизлар Зомин шаҳри марказий сайилгоҳда оммавий бадантарбия машғулотларини бажаришди. Шундан сўнг, спорт мамуасида тажрибали мураббий ёрдамида махсус машқлар бажарилди.
– Бундай спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсадмиз, аввало, аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган, дейди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати