Жорий йилнинг 15-30 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар (Ўзбекистон, Россия, Монголия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон) давлатларининг таниқли рассомларидан иборат ижодий гуруҳнинг юртимиз бўйлаб саёҳатлари ташкил этилмоқда.
Бугун ушбу хорижий давлатлар рассомларидан иборат ижодий гуруҳ Зомин туманида меҳмон бўлишди.
Меҳмонларни дастлаб тумандаги Келажак касблар мактабида бўлишиб, у ерда яратилган шароитлар, ташкил этилган касб-ҳунар ва ўқув курслари билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, меҳмонлар туман марказидаги Хотира майдони ҳамда Нуронийлар масканида бўлишиб, ушбу мажмуалар фаолияти билан таништирилди.
Бундан ташқари, ташриф давомида ижодий гуруҳ Маърифатли жоме масжиди ҳамда туманда олиб борилаётган бошқа бунёдкорлик ишлари гувоҳи бўлишди.
Шунингдек, меҳмонлар саёҳатлари давомида Зоминнинг ҳушманзара табиати ва тоғ манзаралидан ҳам баҳраманд бўлишди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати