Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17 июль куни Қорақалпоғистон Республикасидан 150 нафар ўқувчи ёшлари Зомин болалар оромгоҳида дам олиш учун келишган эди.
Куни кеча, Зомин болалар оромгоҳида қорақалпоқлик ёшлар билан хайирлашув оқшоми бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида туман ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари вилоят бошқармаси вакиллари, оромгоҳ мутасаддилари ҳамда дам олувчи ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Дастлаб тадбирда сўз олган масъуллар, жорий йилда юртимиз ўқувчи ёшларининг оромгоҳларда мароқли хордиқ чиқаришлари ҳамда таътил вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича алоҳида тартибда ёндошилаётганлиги, буларнинг барчаси келажагимиз бўлган ёш авлоднинг давлат ва жамиятимиз учун салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, йиғилганларга қорақалпоқ ёшлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, куй-қўшиқлар намойиш этилди.
Шунингдек, хайирлашув оқшомида сўнгида болажонлар учун оромгоҳдан эсдалик совғалар ҳамда ташаккурномалар берилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати