Сув ресурслари тақчиллиги муаммоси нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун дунёда тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Сув ресурсларининг миқдорий жиҳатдан ҳажмини ошириш имконияти чекланганлиги боис, мамлакатимизда мавжуд сув ресурсларидан имкон қадар самарали фойдаланиш доимий эътиборда.
Шу мақсадда, Агросаноат мажмуи устида назорат қилиш инпекцияси Зомин тумани бўлими томонидан туманда Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-144-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.
Шунингдек, қарорда субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш тизимлари камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилиши, 2021 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилинганлиги учун давлат буджетидан субсидия маблағларини олган, бироқ жорий этилган сувни тежайдиган суғориш тизимларини суғориш мавсумида ишлатилишига улгурмаган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчилар мазкур тизимни 2022 йил суғориш мавсумига қадар ишга туширмаган тақдирда олинган субсидия маблағларини белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтишлиги белгилаб ўтилган.
Агросаноат мажмуи устида назорат қилиш инпекцияси Зомин тумани бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги экин ерларига сув тежовчи технолоияларнинг жорий этилиши ва мазкур қорорда белгиланган вазифалар юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Аввало, мазкур қарорнинг 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларига кўра, 2022 йил якунига қадар туман бўйича 1.180 гектар боғ-токзор экин майдонлари ташкил этилиши белгиланган.
Жумладан, Зомин ўрмон хўжалигига қарашли 432 гектар, “Боғу боғбон барака” МЧЖга қарашли 127 гектар, “Zomin orginal gaden” МЧЖга қарашли 35 гектар, “Серҳосил узум” фермер хўжалигига қарашли 25 гектар, “Калтўпи чўққиси” фермер хўжалигига қарашли 35 гектар, “Zomin vanderful food” МЧЖга қарашли 125 гектар, “Раббимқул Расулов” фермер хўжалигига қарашли 40 гектар, “Луқмонхон бобо боғлари” фермер хўжалигига қарашли 40 гектар, “Zomin best food” МЧЖга қарашли 193 гектар, “Туратов Ўктамжон даласи” фермер хўжалигига қарашли 20 гектар, “Шавкат Мийзомов” фермер хўжалигига қарашли 5 гектар, “Акбаршох Қосимов” фермер хўжалигига қарашли 12 гектар, “Ихтиёржор Исломжон” фермер хўжалигига қарашли 10 гектар, ФВВ ёрдамчи хўжалиги бўлган 30 гектар ва бошқа экин бўйича 30 гектар ер майдони 2022 йилнинг прогноз кўрсатгичларга киритилган.
Инспекция томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида режалаштирилган жами экин майдонининг 420 гектарига 9.67545 млрд сўмлик шартнома расмийлаштирилгани, бугунги кунга қадар 8 та фермер хўжалигида 365 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилганлиги аниқланди.
Шунга кўра, Президент қарори талабларини бугунги кунга қадар бажармаган ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича давлат бюджетидан олинган субсидия маблағларни ўз вақтида белгиланган йўналишларда сарф этмаган фермер хўжаликлари ва МЧЖларига инпекция томонидан огоҳлантиришлар берилди.
А.Х.Абдуллаев
Инспекциянинг
Зомин туман бўлими
катта инспектори