Куни кеча Зомин тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этди. Сесияни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси А.Абдуғаниев олиб борди.
Навбатдаги сессия ишида депутатлар янги иш ўринларини яратиш, туманда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар, туман ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупцион ҳолатларга барҳам бериш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, шунингдек, Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда туман сектор раҳбарларининг аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича амалга оширган ишлари борасидаги тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Бундан ташқари, сессия давомида “Ёшлар дафтар”, “Аёллар дафтар” ва “Темир дафтар” жамғармаларига ҳамда фуқаролар ташаббуси жамғармасига мабалағ ажратиш масалалари бўйича овоз берилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати