Бугун маҳалладаги ёшларни тинглаш, уларнинг муоммоларини ҳал этиш, ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш барча даражадаги раҳбарларнинг асосий иш фаолиятига айланиб улгурди, десак хато бўлмайди.
Бугун Зомин тумани 3-сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги Бахт МФЙ ёшлари билан ана шундай янги форматдаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб, ҳозирда ёшларга ёшларга берилаётган қўшимча имкониятлар, Ёшлар дафтари платформасининг фаолияти, очиқ ва шаффоф тизим эканлиги йиғилганларга тушунтириб ўтилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг тадбиркорлик, бандлик, соғлиқни сақлаш, бир марталаик ёрдам, субсидия масалаларидаги 20 дан ортиқ мурожааатлари эшитилди, бир қанча ёшларга белгиланган йўналишлар бўйича ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати