155+42+986. Сиз бу мисолнинг жавобини тез фурсатда айта оласизми? Бу иложсиз, деб ўйлаяпсиз. Лекин, бугун беш-олти ёшли бола бу ишни бемалол, бир неча сония ичида уддалаши мумкин. Бу – ментал арифметика.
Куни кеча тумандаги Зомин туманидаги “Идеал” ўқув маркази томонидан “Ёзги ментал арифметика” мусобақасининг вилоят босқичи беллашувлари ўтказилди.
Мусобақада тумандаги 39 та маҳалладан ушбу фанга қизиқув 150 нафардан ортиқ ва қўшни туман ҳамда шаҳарлардан 150 нафар ўқувчилар иштирок этди.
Иштирокчилар мусобақада ёшларига қараб категорияларга ажратилган ҳолда, ўзаро беллашишди. Уларга 10 дақиқа вақт ичида 100 та мисолгани тўғри ечишлари бўйича шарт берилди. Қизғин курашлар остида ўтган беллашувда юқори балл тўплаган ўқувчилар мусобақанинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар ташкилотчилар томонида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати