Куни кеча Зоминда Хотин-қизлар қўмитаси илмий-тадқиқот институти ҳамда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Оила ва Хотин-қизлар бўлими фаолияти ҳамда Зомин туман Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти ўрганилди.
Ўрганишнинг биринчи кунида ишчи гуруҳ томонида туман бўлимининг бугунги кунга қадар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик йўналишларига кенг жалб этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш бўйича олиб борган амалий ишлари таҳлилий кўриб чиқилди.
Шунингдек, биринчи кунги ўрганишлар давомида тадбиркорлик курсларини тамомлаб, ўз лойиҳалари бўйича иш бошлаш арафасида бўлган хотин-қизларга махсус Сертификатлар топширилди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ вакиллари Зомин тумани 1-сектор ҳудудидаги Қайирма маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан таниши мақсадида маҳалла марказида ҳам бўлишди.
Ишчи гуруҳ фаолияти бўйича қўшимча ахборот бериб борилади.