Жорий йилнинг 5 август куни Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида спортнинг Бадиий гимнастика тури бўйича 2009-2019 йилларда туғилган қизлар ўртасида 1-халқаро мусобоқа старт олди.
Мусобақа нуфузига кўра, халқаро миқёсида бўлиб, унда Ўзбекистон, Тожикистон Қирғизистон, Озарбайжон давлатларидан спортчилар иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, ушбу мусобоқада Зомин тумани спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб тарзда иштирок этмоқда.
Жумладан, Комилова Маржона, Камолова Имрона, Бўрибоева Фариза ва Сайфуллаева Ситоралар жихозсиз ва халқада машқлар йўналиши бўйича ҳар бири 2 тадан, жами 8 та олтин медални қўлга киритишди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати