Жорий йилнинг 5-11 август кунлари Зомин туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми спорт залида 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг очилиш маросимида таъкидланганидек, бундай мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида спортни оммалаштириш, волейбол спорт тури билан шуғулланувчи ёшларни рағбатлантириш, тажриба орттиришлари учун қулай шароитлар яратиш учун катта аҳамиятлидир.
Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этмоқда.