Бугун маҳалладаги ёшларни тинглаш, уларнинг муоммоларини ҳал этиш, ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш барча даражадаги раҳбарларнинг асосий иш фаолиятига айланиб улгурди.
Бугун Зомин тумани ҳокими, туман 1-сектор раҳбари АлишерАбдуғаниев томонидан ҳудуддаги Ғ.Ғулом МФЙ ёшлари билан ана шундай янги форматдаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, тегишли ташкилот ва идора вакиллари, маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Учрашувда дастлаб, туман ҳокими томонидан ҳозирда ёшларга ёшларга берилаётган қўшимча имкониятлар, Ёшлар дафтари платформасининг фаолияти, очиқ ва шаффоф тизим эканлиги йиғилганларга тушунтириб ўтилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг тадбиркорлик, бандлик, соғлиқни сақлаш, бир марталик ёрдам, субсидия масалаларидаги 20 дан ортиқ мурожааатлари эшитилди, бир қанча ёшларга белгиланган йўналишлар бўйича ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати