Юртимизда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, муҳтарам нуронийларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги мавқеи ва таъсирини кучайтиришга кўмаклашиш борасида бугун туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқ.
Бугун Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан Зомин туманидаги бир нечта маҳаллаларга замонавий компьютер воситалари ва мебел жиҳозлари тақдим этилди.
Жумладан, Ғаллаорол тумани Оқтом маҳалласида ташкил этилган маросимда туманимизнинг Ғ.Ғулом, Оқтепа, Пахтакор, Ғаллакор, Дуоба ва Бешкуби маҳаллаларига мана шундай техник воситалар топширилди.