Зомин туманида ижтимоий ҳимояга мухтож, дафтарларда рўйхатга турган, эҳтиёжманд оилаларнинг 8 нафар ўғил-қизлари Фориш туманидаги «Коинот» болалар оромгоҳида ёзги таътилни мароқли ўтказмоқда.
Ушбу хайирли иш Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 5 авгусдаги 01-1516-сонли Йиғилиш баёни ҳамда 2022 йил 8 августдаги 05-571-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан “Темир дафтар”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганларни таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган.