Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15-16 сентябр кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити бўлиб ўтади ва ушбу тадбирда 20 дан ортиқ давлат раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Шу муносабати билан жойларда саммитнинг аҳамияти, унинг мазмун-моҳияти, жаҳон сиёсий майдонида тутган ўрни борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу мақсадда, куни кеча Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлими ва туман Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида имзоланган Йул харитасига асосан туман ИИБ ходимлари учун "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити-тарихий аҳамиятга молик воқеа” мавзуида навбатдаги “Маърифат соати” ташкил этилди.
Ушбу маърифат соатида туман Маърифат тарғиботчилари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун яхши платформа эканлиги, ташкилот Осиё қитъасида минтақавий конвергенция занжирининг тимсоли ҳисобланиши батафсил тушунтириб ўтилди.
Маърифат соати давомида Ички ишлар ходимлар учун китоб савдоси ва кўргазмаси ҳам ташкил этилди!
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати