Жорий йилнинг 19 август куни Ёшлар ишлари агентлиги Зомин тумани бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳамда тумандаги Миллий гвардия минтақавий ўқув маркази ҳамкорликдан ушбу ташкилотларда фаолият кўрсатаётмган ёшлар иштирокида Заковат интеллектула ўйини ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган мусобақа “Халқ билан армия бир тану-бир жон” шиори остида ўтказилиб, унда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ҳарбий хизматчилардан иборат 3 та жамоа ўзаро беллашди.
Тарих, адабиёт, мантиқ бўйича тузилган саволларга ҳар бири учун бир дақиқадан вақт ажратилди.
Муросасиз кечган билимлар беллашувда 1-ўринни Ёшлар етакчилари жамоаси, 2-ўринни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари жамоаси ва 3-ўринни Миллий гвардия минтақавий ўқув маркази жамоаси қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақада фаол қатнашган жамоа аъзолари “Энг яхши билимдон”, “Энг яхши жамоа сардори” ва “Энг топқир билимдон” каби номинациялар бўйича тақдирландилар.