Бугун коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йиллларда соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Шу мақсадда, бугун туман ҳокимлигида Жиззах вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 6 январда тасдиқланган режаси кўра махсус ўқув дарси бўлиб ўтди.
Ўқув дарсида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси раҳбари С.Мелибоев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов ва ҳокимлик масъул ходимлари иштирок этди.
Ўқув режасига мувофиқ иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонунчилик талаблари ва нормалари, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати борасида батафсил тушунчаларга эга бўлишди.