Бугун Зомин тумани ҳокими, туман 1-сектор раҳбари Алишер Абдуғаниевнинг Ш.Рашидов маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари, туман идора ва ташкилот раҳбарлари ва маҳалладаги бир қанча ишсиз, тадбиркорлик ташаббуслари билан келган ёшлар иштирок этди.
Учрашув аввалида сектор раҳбари томонидан ёшлар дафтари томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари, банк кредитлари, бандлик йўналиши бўйича иш ўринлари, субсидия олиш тартиби ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг, ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.
Жумладан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Саида Ўринбоева ёлғиз она, бугунги кунда ишсиз эканлигини билдириб, тикувчилик билан шуғулланиши учун субсидия асосида тикув машинаси берилишини сўради. Секто раҳбари томонидан оиланинг бугунги кундаги ижтиомий ҳолати бўйича маҳалла ёшлар етакчиси ҳамда маҳалла раисининг фикрлари эшитилди.
Якунда, С.Ўринбоева шу жойнинг ўзида Ёшлар дафтарига қабул қилиниб, тегишли муддат ичида Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машинаси олиб бериладиган бўлди.
Шунингдек, маҳалладаги 63-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси Муаззам Бурхонава ёшларимиз ўртасида анчайин оммалашиб улгурган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-босқич мусобақаларида китобхонлик йўналиши бўйича иштирок этиш нияти борлигин билдириб, бадиий китоблар жамланмаси олиб берилишида амалий ёрдам сўради.
Муаззамнинг ибратли ташаббуси сектор раҳбари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, 5 млн. сўмлик жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдона асарлар тўплами совға қилинди.
Ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати