Меҳр-саховат халқимизга хос фазилатларидан. Ўзбекистон Респуликаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Зоминда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, “Темир дафтар” рўйхатида турган оилаларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зомин тумани бўлими томонидан 15 турдаги 24 млн. сўмдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
– Байрам кунлар арафасида бу каби тадбирларни ўтказиш, аҳоли эҳтиёжманд қатлами ҳолидан хабар олиб, уларга саховат ва кўмак кўрсатишни бурчимиз, деб биламиз, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси П.Тожибоев. – Шу мақсадда, маҳаллалар билан ҳамкорликда ушбу меҳр-саховатга йўғрилган хайрия тадбирларини мунтазам ўтказамиз. Бу тадбиримиз биринчиси ҳам охиргиси ҳам эмас. Йил давомидаги бу каби ҳаракатлар фонд ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан амалга оширилмоқда.