Бугун Зомин тумани Бешкуби қишлок фукаролар йиғинида энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан спортнинг волейбол, бокс, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Зомин тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда туман 2-сектор раҳбарининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг соғлом турмуш тарзи ва спортга кенг жалб этишга қаратилган бўлиб, қизғин тарзда бўлиб ўтди.
Мусобақаларда йўналишлар бўйича маҳалла қишлоқларидан 70 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди ўз кучлари ва билмларини синаб кўришди.
Якунда, мусобақада ғолиб бўлган спортчи ёшлар ва жаомалар туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.