Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги 437-сонли қарорига асосан туманларда 30 нафар, маҳаллаларда 15 нафар ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган, обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёллардан иборат жамоатчилик тузилмаси, яъни “Оқилла аёллар” ҳаракати ташкил этиш белгиланган.
Шу мақсадда куни кеча Зомин тумани Нуронийлар масканида маҳаллалардаги “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова, оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий реаблитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича мутахассис С.Алимова, Халқ таълими аълочиси, “1-даражали Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси Ҳ.Раҳматуллаева ва маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Йиғилишда маҳалладаги фаол хотин-қизлар томонидан ёшларнинг маънавий дунёсини юксалтириш, миллий урф-одатларга ҳурмат руҳида тарабиялаш борасида фикрлар билдириб ўтилди. Шунингдек, йиғилиш давомида туман “Оқила аёллар” ҳаракатининг 30 нафар аъзолари белгилаб олинди ва туман ҳаракати раиси этиб Ш.Рашидов маҳалласидан Алимова Соадат Арабовна тайинланди.