Бухорода 2004 ва 2005 ҳамда 2006-2007 йилларда туғилган боксчи қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафарга яқин спортчилар иштирок этган мусобақалар 28 та вазн тоифасида бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Зомин тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спортчи қизлари ҳам мураббий Отамурод Тошпўлатов раҳбарлигида фаол иштирок этишди. Хусусан, 46 кг. вазн тоифасида иштирок этган туманимизнинг ёш спортчиси Сарвиноз Қўшбоқова барча рақибларидан устун келиб, фахри 1-ўринни қўлга киритди.
Ёрқин ғалабаси билан Сарвиноз Қўшбоқова жорий йилнинг 25-30 сентябрь кунлари Қозоғистон давлатида ўтказиладиган халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш йўлланмасини ҳам қўлга киритди.
Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.