Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамини аҳоли ўртасида кенг ва кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида тумандаги 39 та фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларида 124 та маънавий-маърифий, 132 та тарғибот , 72 та нуронийлар ва ёшлар ўртасида тадбирлар ўтказилиб, ушбу тадбирларга 12 минг 842 нафар аҳоли жалб этилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 91 нафар “Темир дафтар” рўйхатида турган фуқароларга, 48 нафар эҳтиёжманд оилаларга, вилоят “Нуроний жамғармаси” томонидан 37 нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрий онахонларга байрам совғалари берилди. Бундан ташқари, саховатпеша ҳомийлар томонидан 462 нафар ногирон, боқувчиси йуқ, эҳтиёжманд оилаларга байрам йуқлови сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.