Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Зомин тумани ҳокимлигида вилоят прокурорининг тегишли фармойишига асосан Зомин тумани Дуоба ҚФЙ ҳудудида ноқонуний қурилмаларни аниқлаш, уларни қурилишини олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларни ўрнида замонавий туристик объектлар барпо этилиши юзасидан вилоят ҳамда туман мутасадди ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Бунги кунда мазкур ишчи гуруҳ томонидан фармойишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда ноқонуний қурилмаларни аниқлаш борасида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Дуоба ҚФЙ ҳудудида амалга оширилган назорат тадбирлари давомида 4 та ҳолатда ноқонуний қурилмалар курилганлиги, 7 та ҳолатда 0,80 га ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланиб, 3 та ҳолатда 0, 50 га ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиши, 14 та ҳолатда мулк эгалари ноқонуний қурилиш қурмаслик ҳақида огоҳлантирилиб, 1 нафар фуқарога нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.