Бугун Зомин шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими А.Абдуғаниевнинг Қўрғон МФЙ ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, туман ҳокими ўринбосарлари, ДХХ туман бўлими вакиллари, бандлик, соғлиқни сақлаш каби бир қанча туман ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Учрашувда дастлаб туман ҳокими ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борсида амалга оширилаётган ишлар, Ёшлар дафтари, Ёшлар жамғармаси фаолияти бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Шундан сўнг ёшларнинг бандлик, субсидия, тадиркорлик, соғлиқни сақлаш йўналишларидаги 20 тага яқин мурожаатлари ва таклифлари раҳбарлар томонидан тингланди.
Жумладан, ушбу маҳаллада яшовчи Фозилбек Абдукаримов ҳозирда паррандачилик билан шуғулланиб келаётганини, бир оз ёрдам берилса тадбиркорлигини кенгайтириш нияти борлигини билдирди. Туман ҳокими томонидан Қўрғон МФЙга бириктирилган 580 талик инкубатор аппарати Фозилбекнинг хонадонига ўрнатилиши, уй шароитида жўжалар очириб олиши айтилиб мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.