Бугун Зомин тумани Ҳ.Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 25-сонли умумтаълим мактабида, Ниҳол маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 57-сонли умумтаълим мактабида, Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат-саломатлик техникумида “Саломатлик мактаби” тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова, туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси, туман тарғибот гуруҳи раҳбари С.Алимова, туман ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник У.Қодирова ва маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тарғибо тадбирлари давомида мутасаддилар томонидан “Саломатлик мактаби” ишчи гуруҳининг фаолиятини йўлга қўйиш, вояга етмаган ёшлар ўртасида эрта никоҳ, эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш, хотин-қизлар, айниқса, таълим муассасаларида ўқувчи қизлар ўртасида кийиниш маданиятини йўлга қуйиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.