Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июлдаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-2326-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Зомин тумани танлов комиссияси “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланганлигини эълон қилади.
Танлов низомига кўра номзодлар умумий ўрта таълим мактабларида ўзининг аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик ишларида 2019-2022 йилларда вилоят, Республика даражасидаги ютуқларга эришган иқтидорли қизлар ичидан саралаб олинади.
Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 1 октябрга қадар тақдим этиши мумкин.
Туман қабул комиссияси Зомин шаҳри Марказий сайилгоҳ (Булвар) ҳудудидаги Оила ва хотин-қизлар бўлимида жойлашган.