Бугун Зомин тумани маҳаллалари давлат дастури доирасида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари натижасида янгича қиёфа касб этмоқда.
Бу борада сахий ва халқ дарди билан яшовчи инсонлар ҳам бугунги ўзгаришларга дахлдор эканлигини англаган ҳолда, ўз маҳалласи ободлиги учун хиссаларини қўшиб келмоқда.
Мана шундай хайирли ишлардан бири Зомин тумани Бирлик МФЙда амалга оширилди. Гап шундаки, маҳалланинг Фидойи кўчасининг йўли таъмирталаб ҳолатга келиб қолиб, ушбу кўчада яшовчи аҳолига ноқулайлик туғдирётган эди.
Маҳаллий ҳомийнинг кўмагида куни кеча Фидойи кўчасига 500 метр асфалт қопламаси ётқизилди.