Бугун “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан тумандаги барча таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида хуқуқбузарликларни олдини олиш, дарс жараёнларида мунтазам иштирок этиш, ўқув муассасасининг ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш, кийиниш одоби каби масалаларда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Зомин тумани халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 2-сонли Касб-ҳунар мактабида ўтказилган тарғибот йиғилишларида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова, Болалар билан ишлаш бўйича туман ҳокимлиги Шўъба мудири О.Жониқулов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими бош мутахассиси А.Абилов, туман Ички ишлар бошқармаси ва Халқ таълими бўлими масъуллари иштирок этди.
Йиғилишларда масъуллар томонидан ўқув муассасаларнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг асосий вазифалари, ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишлишининг салбий оқибатлари, шунингдек, кийиниш одоби, ҳуқуқ бузарлик, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.