Бугун Тошкент шаҳридаги Муқумий театрида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги «Энг намунали туман ва шаҳар» ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Республика комиссиясининг ўрганишлари натижасига кўра, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани 82.4 балл билан 1-ўринни қўлга киритди ҳамда “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами билан тақдирланди.
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани эса 81.2 балл билан 2-ўринга муносиб деб топилиб, 40 миллион сўмлик пул мукофоти ва 12 миллион сўмлик китоблар тўплами берилди.
Навоий вилоятининг Кармана тумани 77.1 балл билан 3-ўринни ва 40 миллион сўм пул мукофоти ҳамда 12 миллион сўмлик китоблар тўплами билан тақдирланди.
Шунингдек, танловда Зомин тумани 75.2 балл билан 4-ўрин соҳиби бўлди ҳамда 10 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.