Ёшларни экстремистлар таъсиридан ҳимоя қилиш йўлларидан бири – ижтимоий юксалишларни тасаввур қилишдир. Ёшлар жамият манфаати учун меҳнат қилинса, юз баробар мукофот қайтишини кўришлари керак. Ана шундай фикрнинг сингдирилиши оммавий тадбирларга қараганда самаралироқ бўлади.
Каспий бўйи минтақаси ёшларининг онгига “Экстремизм” ва “радикализм” тушунчаларини етказишга бағишланган халқаро тадқиқот хулосалари ана шундай. Тадқиқот “Russian today” халқаро ахборот агентлигининг сайтида тақдим этилди.
2018 йилнинг августида Каспийнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция имзоланди. Унда Каспий бўйи минтақасининг беш мамлакати учун хавфсизликни таъминлаш устувор масала эканлиги таъкидланди. Ижтимоий барқарорлик кенг маънода хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ушбу йўналишда самарали ишлаш учун радикал кайфиятларни ўз вақтида аниқлаш ва бу кайфиятнинг тарқалиши олдини олиш зарур.
Экстремизмга қарши ижтимоий гуруҳларнинг энг заифи ёшлар гуруҳидир.
Ёшлар муҳитида экстремизм онгнинг бузилиши, бузғунчи мафкурага, ноанъанавий диний ақидаларга берилиш, радикал ҳаракатлар ва гуруҳлар фаолиятида иштирок этишда, ўз эътиқодлари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларда намоён бўлади.
Ёшларда радикализм ва экстремизм муаммосининг хавфли эканлиги, нафақат жамият орасида мувозанатнинг издан чиқиши, балки бу бошқа иллатларни – қотиллик, оммавий тартибсизликлар ва терроризм каби жиддий жиноятларга олиб келади. Бундай ҳолатда Каспий минтақаси давлатлари ёшлари ўртасида экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш бўйича илмий-таҳлилий ёрдам айниқса муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқот муаллифлари ёшлар экстремизм ва радикализм ҳақида Каспий денгизи мамлакатларидаги талабаларнинг тушунчаларини, уларнинг шаклланишини асосий сабаблари, тарқалиш кўламини ва унинг олдини олиш усулларини аниқлашни мақсад қилган.
Бироқ, чуқурроқ ўрганиш натижасида турли мамлакатлар вакилларининг бу борадаги қарашларида фарқлар кўзга ташланди. Астрахандаги респондентларнинг 36 фоизи учун экстремизм -радикализм сиёсий кураш шакли бўлиб, бу тушунчалар моҳияти алмаштириб юбориляпти.
Динга кучлироқ эътиқод қўйган ёшлар, улар қайси динга мансублигидан қатъий назар, агар танишларининг экстремистик ҳолатини сезиб қоладиган бўлсалар, кўпинча бунинг олдини олиш учун чора кўрадилар.
Шунга қарамасдан, ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларга қарши кураш тадбирларида қатнашганларини билдирганларнинг улуши бутун Каспий минтақасида 15 фоиздан ошмаслигини таъкидлаш лозим. Шундай қилиб, бундай ёрдамнинг самараси жуда оз. Оддий талабанинг аргументлари профессионал жалб қилувчилар берадиган ваъдаларга бас кела олмайди.
Тадқиқотга кўра, экстремизмга қарши кураш тадбирлари самарали механизм ҳисобланади. Муаллифлар экстремизм муаммоси жамиятда, минтақада ва таълим муассасаларида кенг муҳокама қилиниши кераклигини таъкидлайдилар.
Ёшларнинг бўш вақтини ташкил этиш таҳдидларга қарши жавоб бўлиши мумкин.
Спорт, таълим, ўлкашунослик тўгаракларида талабаларнинг иштироки экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолишга муқобил машғулотлар бўлади ва жамиятнинг жисмоний ва маданий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Тадқиқотчилар учун муҳим бўлган нарса, бу йўналишда узоқ муддат ишлашнинг зарурлигини англатишдир. Бу масалада ёшлар ўртасида экстремизм ва радикализм ғоялари тарқалишига қарши курашиш учун стратегия зарур. Фақат қадриятлар ва эътиқодларни эмас, балки жаҳон аҳолисининг умумий ҳолатини ҳам аниқлайдиган, ҳудудларнинг архетипал маросимларини ва афсоналарини ўрганиш бўйича махсус ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш керак.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар этник қўрқув хариталарини тузиш масаласига эътибор қаратдилар. Улар экстремистлар руҳий мувозанатдан чиқаришга ҳаракат қилаётган ҳолатга йўл топишга ёрдам беради.
Бошқа томондан, тадқиқот муаллифлари минтақа жамоалари учун муҳим стратегик вазифа – ёшларга ўзлигини танитишга ёрдам беришдир. Келажак ҳақидаги аниқ тушунчанинг етишмаслиги уларни экстремистлар қўлига топшириши мумкин.
Экспертларнинг баҳосига кўра, бугунги кунда ёшлар учун мумкин бўлган ижтимоий кўтарилишни кўриш бугунги кунда тўлақонли ва келажаги порлоқ жамиятни ривожлантириш учун мажбурий талаб ҳисобланади.
Экстремизмга кириб қолганларга профессионал ёрдам керак. Экспертлар уюшмаларининг вазифаси минтақаларда бундай гуруҳларнинг пайдо бўлишининг олдини олишдир. Радикал ақидапарастлик ғояларининг илдиз отмаслиги учун айни пайтда экстремизмга қарши кураш объекти – бу жамиятнинг ўзидир. Фақат жамият аъзоларининг ўзларигина қарор қилиши, курашиши мумкин.
Абдулазиз Кенжаев.
Интернет материаллари асосида тайёрланди