2022 йил 15 сентябрь куни Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг доимий комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссия ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
– Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқуловнинг ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар, Зомин туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилги даромадлар ва ҳаражатлар қисмини бир хил миқдорда ошириш ҳисобига 2022 йилги “Обод қишлоқ” давлат дастурини бажаришга ва бошқа ҳаражатларни амалга оширишга маблағ ажратиш, туманда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари;
– Туман ҳокими ўринбсоари Т.Усмонқуловнинг чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишининг якуний натижалари тўғрисидаги ахбороти;
– туман ҳокими ўринбосари Н.Омонованинг 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эриш стратегиясини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг туманда бажарилиши юзасидан ҳисоботи;
– Туман ҳокими ўринбосари Х.Яхшибоевнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки дехқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботи;
– Туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Н.Файзиеванинг маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботи;
– Туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи Д.Маматқуловнинг “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисидаги ҳисоботи;
– Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Х.Яхшибоевнинг “Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзсидан” ҳисоботи;
– Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Р.Ибрагимовнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича ҳисоботи;
– Зомин тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими раҳбари Ш.Умурзоқовнинг “2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
– Туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ғ.Сайдуллевнинг “Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли Қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилди.