Куни кеча Зомин туманидаги “Ёрқин юлдуз бойчечак” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида Халқаро ошпазлар уюшмаси вакиллари Ш.Мусаева ва О.Артиқуловлар томонидан амалий ўқув-семинари таршкил этилди.
Семинарда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси, вилоят мактабгача таълим вакиллари, Зомин ҳамда Янгиобод туманларидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари, ошпаз ва ҳамширалари иштирок этди.
Семинар давомида мутахассислар томонидан мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатлантиришни ташкил этиш орқали болаларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратиш борасида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, амалий семинар давомида халқаро ошпазлар уюшмаси вакиллари томонидан болалар учун қуён гўштидан сифатли ва фойдали таомлар тайёрлаш усуллари кўрсатиб берилди.