Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 сентябдарги 198-сонли фармойишига асосан республика бўйлаб соҳа ходимлари учун касбий тайёргарлик ойлиги ўтказилмоқда.
Шу мақсадда куни кеча “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Зомин тумани Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ҳамда туман Ахборот-кутубхона маркази, туман Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Викторина” савол-жавоб мусобақаси ташкил этилди.
Спорт мусобақалари давомида ИИБ шахсий тарикибининг 15 нафар, соҳавий ва мантиқий саволлардан иборат “Викторина” мусобақасида 10 нафар ходим иштирок этди.
Мусобақалар сўнгида фаол иштирок этган ходимлар ташаккурнома ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.