Аввал хабар берганимиздек, жорий йил октябрь ойининг биринчи ҳафтаси давомида Юртимиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди. Ушбу ҳафталик доирасида маҳаллаларда, давлат ташкилот ва идораларида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, концерт дастурлари, саёҳат маршрутлари ташкил этилди.
Куни кеча, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими ташаббуси билан Зомин туманининг бир гуруҳ фаол нуронийлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Дам олиш куни ташкил этилган саёҳат давомида нуронийлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-меъморий обидалар – Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним мажмуаси, Шоҳи-Зинда ансамблини зиёрат қилишди.
Шунингдек, саёҳат давомида туманимиз фаоллари Самарқанд шаҳри сайёҳлик марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасида ҳам бўлишиб, у ердаги меҳмонхона, конгресс холл, савдо шахобчалари, ҳунурмандчилик устахоналари билан яқиндан танишдилар.