15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллар куни муносабати билан Зоминда илк марта фермер ва тадбиркор аёллар форуми ташкил этилди
Туман оила ва ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ташкил этилган форум Марказий сайилгоҳ ва ёшлар маркази биносида бўлиб ўтди.
Форумда туман ҳокими ўринбосарлари, Жиззах вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази вакиллари, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида бўйича малакали тренерлари ҳамда тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда тумандаги фаол тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этди.
Форум иши Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқуловнинг иштирокчилар ва форум ишига табриги ҳамда туманда хотин-қизлар тадбиркорлиги бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича маърузаси билан бошланди.
Форум давомида хотин-қизлар тадбиркорлигини давр талаби миқёсида ташкил этиш, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳатлар, мева ва сабзавот махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, логистика ва экспортини ташкиллаштириш бўйича тадбиркор ҳамда фермерларни ахботлаштириш, билим ва малакасини ошириш, Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси ташкил этилиши ва хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар борасидаги мавзуларда тегишли масъулларнинг маърузалар эшитилди.
Шунингдек, форумда оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда тадбиркор аёллар маркази томонидан махсус ўқув курсларни муваффақиятли тамомлаган аёлларга сертификатлар топширилди, фаолияти давомида фаоллик кўрсатиб келаётган бир қанча тадбиркор хотин-қизларга ташаккурномалар берилди.
Бундан ташқари, форум давомида тумандаги фаол тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.