Куни кеча Зомин тумани ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Анваров Жиззах шаҳридаги Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган Самбҳрам университетида таҳсил олаётган туманимиз талаба ёшлари билан учрашди.
Мулоқот аввалида туман ҳокими ўринбосари, бугунги кунда Юртимизда барча соҳаларда рақамлаштириш тизимли равишда жадал олиб борилаётганилиги, ушбу жараёнда IT мутахассисларига бўлган талаб янада ошиши, ҳозирда, ҳатто туманимизнинг ўзида ҳам IT соҳаси мутахассисларига бўлган талаб юқорилигини айтиб, ёшларнинг ўқишлари давомида юзага келадиган муаммо ва тўсиқларни бартараф этишда туман раҳбарияти доим ёрдамга тайёр эканлигини билдириб ўтди.
Шундан сўнг, талаб ёшларнинг муаммо ва таклифлари, ўзларини қизиқтирган саволлари эшитилди.
Жумладан, Улуғбек МФЙда истиқомат қилувчи, ўқув юртининг 2-босқич талабаси Қаландарова Шохсанам Самбҳрам университетида таҳсил олувчи туманимиз ёшлари учун танлов асосида “Ҳоким степендияси” жорий этилиш бўйича ўз таклифини билдириб ўтди.
– “Ҳоким степендияси” жорий этилиши, ёшларнинг ўқишлари давомида моддий кўмак бўлишидан ташқари, биз учун туман раҳбарининг эътибори, эътирофи ва қўллаб-қувватлаши, соҳани мукаммал эгаллашимизда рағбат бўлишига ишонаман, – дейди Ш.Қаландарова.
Учрашув давомида, талаба ёшларинг ижтимоий ҳимоя, ижара тўлови, субсидия асосида ўқув қуроллари олиб бериш борасидаги мурожаатлари ҳам эшитилди.