Жорий йилнинг 18 март куни Президентимизнинг тиббиёт соҳаси ходимлари билан юзма-юз мулоқотда билдирган таклифларидан келиб чиққан ҳолда Зомин туманида 14 та кўчма тиббиёт пунктига эҳтиёж борлиги аниқланди.
Август ойи давомида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги карантин марказидан Зомин туман тиббиёт бирлашмасига жами 14 дона тиббий контейнерлар олиб келинди ва қуйидаги манзиллар бўйича жойлаштирилди:
№ |
Маҳалла |
Қишлоқ |
Сони |
Контейнер ўлчами (метр) |
1 |
Нурликент МФЙ |
Тиғириқ қишлоғи |
1 |
12 |
2 |
Гулшан МФЙ |
Пилим қишлоғи |
1 |
12 |
3 |
Навоий ҚФЙ |
Бош Пешағор қишлоғи |
1 |
12 |
4 |
Навоий ҚФЙ |
Тоғайтўпи қишлоғи |
1 |
12 |
5 |
Навоий ҚФЙ |
Ғўлба қишлоғи |
1 |
6 |
6 |
Бешкуби ҚФЙ |
Толли қишлоғи |
1 |
12 |
7 |
Ширин ҚФЙ |
Қорақурсоқ қишлоғи |
1 |
6 |
8 |
Туркман МФЙ |
Бешбулоқ қишлоғи |
1 |
12 |
9 |
Чарвадор ҚФЙ |
Жалойир қишлоғи |
1 |
12 |
10 |
Чарвадор ҚФЙ |
Хайткултепа қишлоғи |
1 |
12 |
11 |
Чарвадор ҚФЙ |
Култепа қишлоғи |
1 |
12 |
12 |
Истиқлол ҚФЙ |
Ўрол қишлоғи |
1 |
12 |
13 |
Истиқлол ҚФЙ |
Сўфимозор қишлоғи |
1 |
12 |
14 |
Дуоба ҚФЙ |
Сарикамар қишлоғи |
1 |
12 |
Ушбу контейнерлар қишлоқларга жойлаштирилишида аҳолига энг яқин нуқта ҳамда уларни электр ва интернет тармоғига улаш ишларини қулай ташкил этиш мақсадида қишлоқлардаги умумтаълим мактабларига ёндош ҳудудлар танланган.
Бугунги кунда, барча контейнерлар юқорида кўрсатиб ўтилган қишлоқларга олиб борилиб, белгиланган ҳудудларга ўрнатилиб, зарур бўлган маиший ва тиббий анжомлар (дори ҳамда антисептик воситалар, бемор кўриги ўриндиғи, парда девор, шкаф, стол, стул) тўлиқ етказиб берилган.
Ҳозирда туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан контейнерларни канализация, электр, ичимлик суви тармоғига улаш, атрофини ободонлаштириш, олд қисмига аёвонча қуриш ва бетон қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Янги ташкил этилаётган маҳалла тиббиёт пунктларида умумий амалиёт шифокори, патронаж ҳамширалари фаолият кўрсатади. Ҳудудга бириктирилган ҳамшира уйма-уй юриб, аҳоли саломатлигини мунтазам равишда назорат қилади. Унинг тавсияси асосида шифокор бевосита тегишли хонадонга бориб, тиббий муолажалар ўтказади, эҳтиёж бўлса, шифохонага ётиш учун йўлланма беради.
Тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш мақсадига қаратилган бундай ёндашув одамларнинг узоқ йўл босиб туман марказига бориш ёки камида 5-6 км масофада жойлашган тиббиёт масканига қатнаш, биргина ташхис учун навбат кутиб кун ўтказиш каби муаммолардан халос этади.