Жорий йилнинг 22 октябрь куни Зомин тумани Нуронийлар маcканида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги қарорига мувофиқ “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакат ривожига ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат кўрсатаётган, ўз эгаллаган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу танлов сўнги йилларда хотин-қизлар ўртасида анчайин оммалашиб улгурган.
Танловнинг туман босқичида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова иштирок этди ва йиғилганларга ўз самимий тилакларини билдирди.
Танловда туман секторларидан 1 нафардан номзодлар иштирок этиб, якуний натижага кўра, туман 2-сектор ҳудудидан номзод Норбоева Манзура Абдуқодировна ғолиб деб топилиб, вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.