Қадрли ички ишлар органлари ходимлари!
Ҳурматли соҳа фахрийлар!
Сизларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!
Ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган сиз, азиз ходимлар, ҳарбий хизматчилари, муҳтарам соҳа фахрийларимизга чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.
Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди.
Буни турли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан жонажон юртимизни жиноятчиликдан ҳоли, энг тинч ва осойишта мамлакатлар қаторида кўп бора эътироф этилганида ҳам кўришимиз мумкин.
Шу боис Муҳтарам Президентимиз Ички ишлар органлари ходимларига «Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр, халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман», - деб соҳа ходимлари фаолиятига юксак баҳо берган.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни касб байрами билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилайман.