Бугун Зомин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Абдуллаевнинг Ниҳол маҳалласида ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда 25 нафар маҳалла ёшлари иштирок этиб, уларнинг ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик, субсидия, ижара тўлови каби йўналишлардаги муаммолари эшитилди.
Жумладан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Шохрух Умурзоқов ҳозирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти талабаси эканлигини, ўқув шартнома пулини тўлашда қийналаётганлигини билдириб ўтди.
Шундан сўнг, Ш.Умурзоқовнинг оилавий, ижтимоий ҳолати бўйича маҳалла раиси, ёшлар етакчиси томонидан батафсил маълумот бериб ўтилди ва туман прокурорининг кўрсатмасига асосан фуқаро “Ёшлар дафтари”га қабул қилиниб, шартнома пулининг 50 фоизи жамғарма ҳисобидан қоплаб берилиши билдирилди.
Учрашув давомида ёшларниг шу каби масалалари эшитилиб, бир қанчаси жойида ҳал этилди. Маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.