Кинематография агентлиги буюуртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси ДУК томонидан “Қайтиш” номли тўлиқ метражли бадиий фильмининг тасвирга олиш ишлари 10 октябрь санасидан бошланган бўлиб, жараёнлар давом этмоқда.
Мазкур кинолойиҳа Жиззах вилоят Зомин тумани Пешоғар МФЙда суратга олинмоқда.
Картина замонлар чиғириғида ривожланиб бораётган ҳаёт ҳақида бўлиб, маиший ҳаётдан ижтимоийлашувга қадар бораётган чол ва кампир ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.
Фильмнинг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Шокир Холиқов, постановкачи оператор Диёр Исматов, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Хуршид Алихўжаев.